27 Август 2024 йил 876

“Қонунчилик ва хизмат интизомига риоя қилиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш” мавзусида Олтинчи минтақавий ҳудуд 2-сон тергов ҳибсхонаси шахсий таркиби билан ўқув машғулоти ўтказилди

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси 18-бўлим катта терговчиси 3-даражали юрист Х.Ю.Қўшимматов томонидан ходимларга коррупция кенг қамровли тушунча бўлиб, у жамиятнинг айрим қатламлари, тоифалари, гуруҳлари кундалик фаолиятига айланиб, ўзаро бир-бирига боғланиб, чирмашиб кетганлигидан кўз юмиб бўлмаслиги. Коррупция, биринчидан, жамиятда адолатсизлик, тенгсизлик ва аҳолининг норозилигига олиб келади, бу эса барча соҳадаги ислоҳотларнинг натижасига салбий таъсир этмай қолмайди; иккинчидан, фуқароларимизда ҳуқуқий онг ҳамда ҳуқуқий маданиятнинг етарли даражада эмаслиги, ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қила олмаслиги жамиятда адолат мезонининг бузилишини кўпайтиради; учинчидан, сиёсий институтлар, жамоат ташкилотлари шаклан демократик мезон, ғарб андозасига ўхшаса-да, мазмун-моҳиятига кўра, замон талабидан орқада қолмоқда, бу камчилик эса олдинга силжишимизга халақит бериши ҳақида тушунчалар бериб ўтди

Text to speech