25 Феврал 2021 йил 885

Ўқув курслари битирувчиларига сертификатлар топширилди.

Бугунги кунда мамлакатимизда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан, “Хавфсиз шаҳар”, “Хавфсиз ҳудуд” лойиҳаларида белгиланган вазифаларни самарали ва тўлиқ амалга оширишда қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Тан олиш керакки, давлатимиз томонидан олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг тўлиқ амалга оширилиши, қўлга киритилаётган муваффақиятлар айнан ҳудудларда ҳукм сурган тинчлик, барқарорликка ҳар томонлама боғлиқдир.
Бу борадаги ишларнинг самарадорлигини янада ошириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги Ф–5408-сонли «Қорақалпоғистон Республикасида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармойишига асос Шимолий-ғарбий ҳарбий округнинг Нукус гарнизонида Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини бевосита амалга оширувчи ходимларини ўқитиш бўйича Ихтисослаштирилган ўқув-амалий курслари бошланган эди.
2021 йилнинг 27 февраль куни  ушбу курснинг 2021 йилдаги дастлабки битирув тадбири бўлиб ўтди. Унга, Шимолий-Ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг ўринбосари полковник А.Рустамов,  Ўзбекистон Республикаси миллий гвардияси , Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник И.Ахмедов иштирок этди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керак, ўқув йиғинларида жамоат хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган ходимлар томонидан “ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир қилишга мойил” деб гумон қилинган шахсларни Ички ишлар бўлимларига олиб келиниши, тунги вақтларда кўчаларда мақсадсиз юрган фуқаролар билан профилактик суҳбатлар олиб борилиши натижасида Нукус шаҳрида умумий жиноятчилик камайишига эришилди.  Бундан кўриб турганимиздек, қилинаётган ишлар ўз самарасини бериб бормоқда.
 Тадбирда ўкув курслари битирувчиларига сертификатлар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

 

  Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech