13 Январ 2022 йил 609

Қорақалпоғистон ИИВ терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади

Жорий йилнинг 11-13 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Нукус "Темурбеклар мактаби" ҳарбий академик лицейида «14 январь Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича Қорақалпоғистон Республикаси «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг кубоги учун мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақага жами 14 жамоа иштирок этди. Уч кун давомида қизғин беллашувларга бой бўлиб ўтган мусобақа якунида, биринчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ терма жамоаси, иккинчи ўринни, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармаси, учинчи ўринни Давлат хавфсизлик хизмати жамоаси эгаллади.
Ғолибларга ташкилотчилар томонидан тайёрланган кубок, медаль, ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech