10 Ноябр 2023 йил 5182

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебековнинг навбатдаги қабули Қонликўл туманида ўтказилди

Жойларда тегишли раҳбарлар томонидан халқнинг ҳаётида учраётган масалалар ва муаммоларини ўрганиш ва уларга ижобий ечим топиш мақсадида ўтказилаётган сайёр қабуллар ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков Қонликўл тумани аҳолисининг мурожаатларини ўрганиш ва уларга ижобий ечим топиш мақсадида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Сайёр қабул давомида фуқаролар ўзларининг ижтимоий муаммолари билан мурожаат етти. Асосан бандлик, соғлиғидан шикояти, ҳамда кам таъминланган фуқаролар ижтимоий ёрдам, енгиллаштирилган кредит, ички йўлларни тузатиш каби мурожаатлар вазир томонидан кўриб чиқилди. Билдирилган мурожаатлар ўша ернинг ўзида ўрганилиб, кўплари ижобий ечим топди, айирим мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунчалар берилди. Шу жумладан ўрганиш ишлари ҳамда вақт талаб этиладиган мурожаатлар ечими учун муддат белгиланиб, ижроси назоратга олинди. Албатта ўтказилиб борилаётган бундай сайёр қабуллар халғимизнинг ҳаётидаги муаммоларини ижобий ечишим топиши уларнинг бугунги кундан рози бўлиб яшашини таъминлайди ва келажакка бўлган ишонишини янада мустаҳкамлайди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech