11 Январ 2025 йил 3319

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Музаффар Рахматуллаев томонида Нукус шаҳри ва Нукус туманларида тунги хизматга жалб этилган ходимларнинг иш фаолияти ўрганилди.

Вазир ўринбосари дастлаб Нукус тумани Ички ишлар бўлими тунги навбатчиликка бириктирилган ходимлар фаолияти билан таниб, тумандаги криминоген вазияти оғир бўлган ҳудудларда барқарорлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан топшириқлар берди. ўрганиш ишлар давомида Нукус шарҳидаги Ички ишлар бўлимлари навбатчилик қисимларининг тунги иш фаолияти ўрганилиб, навбатчилик бўлимига келиб тушган хабар ва ҳодисаларни ўз вақтида тегишли тартибда жойларга борган ҳолда ўрганиб, келиб чиқиши мумкин бўлган салбий ҳодисаларни бартараф қилиш юзасидан тегишли топшириқ ва таклифларлар берди. Шунингдек, Нукус шаҳрида жамоат тартибини сақлашга бириктирилган тунги нарядда хизмат олиб бораётган ходимларнинг фаолияти ўрганилиб,   жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишлар вазифаларини тўғри ташкиллаштириш бўйича тегишли топшириқ берди.

Text to speech