Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Бахитжан Избасаров томонидан Нукус шаҳрида тунги жамоат тартибини сақлашга хизматига бириктирилган ходимлар фаолият ўрганилди.
Ўрганишлар давомида шаҳар марказидаги транспорт ҳаракатлари
гавжум марказий кўчаларда хизмат олиб бораётган Йўл патруль инспекторларининг
фаолияти текширилиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш,
қўпол қоидабузарликларни аниқлаб уларга тегишли чоралар кўриш ва ўз
вақтида баённомалар расмийлаштириш бўйича топшириқлар берди. Шунингдек, вазир
ўринбосари шаҳар марказидаги «Тунғиш
қонис» маҳалласида жойлашган таяниш пунктидаги профилактика
инспекторларнинг фаолияти ўрганиб, кўчалардаги видеокузатув камералари
текширилди ва ҳудудда криминоген вазиятни жиловлаш шунингдек барқарорликни
таъминлаш юзасидан ходимларга тегишли топшириқлар берди. Шунинг билан бирга,
Нукус шарҳидаги 3-сонли Ички ишлар бўлимида навбатчиликка жалб қилинган ходимларнинг
иш фаолияти билан танишиб, уларга келиб тушган хабарлар ва ҳодисаларни ўз
вақтида жойларга борган ҳолда бартараф қилиш кераклиги, шу билан бирга, ҳамкор
ташкилотлар билан ҳамжиҳатлида самарали иш юритиш кераклиги тушунтирилди.