3 Июн 2022 йил 716

Қорақалпоғистон Республикаси 3 сектор бошлиғи ички ишлар вазири полковник A.Т.Орынбаевнинг Чимбой тумани «Қызыл-өзек» О.Ф.Й да сайёр қабули бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 3 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси 3 сектор бошлиғи ички ишлар вазири полковник A.Т.Орынбаевнинг Чимбой тумани «Қызылзек»  О.Ф.Й да сайёр қабули бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган сайёр қабулда, фуқароларнинг мурожаатлари бўйича тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, барчаси бўйича қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтиришлар берилди ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш ва ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди. Қабул сўнгида сектор раҳбари ҳамда туман ҳокимлиги томонидан кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилаларга озиқ овқат маҳсулотларидан ёрдам берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Aхборот хизмати

 

Text to speech