1 Апрел 2022 йил 808

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник A.Т.Оринбаевнинг навбатдаги сайёр қабули Бузатов туманида бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 1 апрел куни Қорақалпоғистон Республикаси 3 сектор бошлиғи ички ишлар вазири полковник A.Т.Оринбаевнинг Бузатов тумани «Aспантай» О.Ф.Й да сайёр қабули бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган сайёр қабулда, фуқароларнинг мурожаатлари бўйича тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, барчаси бўйича қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтиришлар берилди ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш ва ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Aхборот хизмати

Text to speech