18 Июл 2023 йил 291

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов бошқармасида иккинчи чорак якуни сарҳисоб қилиниб келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгиланиб олинди

Жорий йилнинг 15 июль куни, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлигида, вазир ўринбосари подполковник А.Утемуратов раислигида Ички ишлар органлари тергов, эксперт-криминалистика бўлимларининг 2023 йил 6 ойи давомидаги иш кўрсаткичларини муҳокама қилиш, эришилган натижалар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан видеоселектор шаклида тезкор йиғилиш ўтказилди.

Танқидий руҳда ўтказилган тезкор йиғилишда соҳавий хизмат томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда, тизимда йўл қўйилган камчиликлар, уларни келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар, шунингдек, ходимларнинг тартиб ва ижро интизомига риоя қилишлари муҳокама қилинди ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ҳар бир ходим «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз!» концептуал ғояси асосида иш олиб бориши лозимлиги белгиланди.

Тадбир давомида, ўз хизмат бурчини масъулият билан сидқидилдан, ҳалол бажараётган, ижобий натижаларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ терговчи ва эксперт-криминалистика бўлими экспертлари Тергов бошқармаси томонидан рағбатлантирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech