25 Июн 2022 йил 860

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида “Конституциявий ислоҳотларимизнинг бош мақсади-инсон қадри, халқ манфаатини амалда таъминлашдир” мавзусидаги «Маънавият ва маърифат дарслиги» ўтказилди.

Жорий йилнинг 25 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида “Конституциявий ислоҳотларимизнинг бош мақсади-инсон қадри, халқ манфаатини амалда таъминлашдир” мавзусидаги  «Маънавият ва маърифат дарслиги» ўтказилди.
Тадбир видео селектор шаклида бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Т.Оринбаев, вазир ўринбосарлари ва шаҳар туман ички ишлар органларининг барча бўғин раҳбарлари ва шахсий таркиби иштирок этди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Орол бўйи минтақаларини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси раисининг ўринбосари, сенатор,  Б.Матмуратов ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи А.Утеўлиевлар иштирок этди.
Сўзга чиққанлар томонидан бугунги шиддат билан ўзгараётган замон ва тобора ривожланаётган янги Ўзбекистоннинг бош қомуси, ушбу ўзгаришларга мос бўлишини илгари сурилгани айни ўринли бўлгани таъкидланди.
Тадбирда қатнашган сенатор Б.Матмуратов мавзу доирасида ўз фикр-мулоҳазаларини ва бу жараёнларнинг сиёсий ва минтақадаги урни, янги Ўзбекистоннинг келажагига бўлган таъсири ҳақида, шунингдек ушбу соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида кенг турда тушунтириб берди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech