8 Декабр 2022 йил 733

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ маънавият ва маърифат залида 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга ИИВ раҳбарияти, хизмат соҳа раҳбарлари ҳамда аппарат шахсий таркиби,  мукофотланадиган ходимлар таклиф этилди.  

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков нутқ сўзлаб, барчани мамлакатимиз ривожланишида асосий қонунимиз саналган конституция қабул қилинганлигинг 30 йиллиги байрами билан самимий муборакбод этди. 

Шунингдек, байрам муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган бир гуруҳ ходимлар “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланганлигини йиғилганларга ўқиб эшиттирди. 

Шундан сўнг барча тақдирланганлар “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” кўкрак нишонларини шахсан Ички ишлар вазиридан тантанали равишда қабул қилиб олдилар.  

Давлатимиз раҳбари томонидан бу каби кўрсатилаётган эътибор ва эътироф ходимларнинг янада ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилишига ундаши билан аҳамиятлидир. 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech