Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан тергов бўлинмалари ходимларининг ота-оналари ва яқинлари билан учрашилди.
2021 йилнинг 07-10 май кунлари оралиғида, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 25.09.2018 йилдаги 260-сонли “Ички ишлар органлари ходимлари билан тарбиявий ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбарияти кўрсатмасига асосан, вазирлик ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг барча ходимларининг уйларига бирма-бир борилиб, ходимларнинг яшаш шароити ва ижтимоий аҳволи ўрганилиб, ота-оналари ва яқин қариндошлари билан суҳбатлар ўтказилди.
Суҳбат жараёнида уларга ички ишлар органлари ходимлари томонидан қонунийликка қатъий риоя этиш ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ходимларни ижтимоий аҳволини яхшилаш борасида туб ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, тергов бўлинмаларида хизмат қилаётган фарзандлари ва яқинлари томонидан ўз вазифасига виждонан ёндашиши, халқ манфаатларига хизмат қилишни ўзининг олий бурчи деб билиши, ижро ва хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка қатъий риоя этиши зарурлиги ҳақида тушунтирилди.
Шунингдек юқори кўрсаткичларга эришган, ҳамкасбларига намуна бўлиб хизмат бурчларига виждонан ва сидқидилдан ёндашган бир гуруҳ ходимларнинг ота-оналарига Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбариятининг ташаккурномалари топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов бошқармаси