8 Май 2022 йил 692

Қорақалпоғистон Республикасидаги корхона, муассаса ва ташкилотларнинг ишчи-хизматчиларига ўтказилган тарғибот тадбирлари кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил февраль ойидаги “Интернет тармоғида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази, мутасадди вазирлик ва идораларнинг ходимларидан иборат Ишчи-гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашида200дан ортиқ Республика ҳудудида фаолият олиб борувчи 50 та корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари, ахборот коммуникация технологияларини жорий этишга масъул ишчи-хизматчиларига “Кибержиноятлар бугунги кундаги асосий тахдидлардан бири” мавзусида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тадбирда Ички ишлар вазирлиги масъул ходими Садиков Саидкамол Бабаевич Президент қарорининг ижроси юзасидан Вазирлик томонидан амалга оширилаётган ишлар, Интернетдаги таҳдидларни барвақт олдини олиш бўйича 3 қатламли комплекс тарғиботчора-тадбирларининг мазмуни ва моҳиятини иштирокчиларга етказиб ўтди.
Шундан сўнг, Вазирлик масъул ходимлари, Давлат хавфсизлик хизмати ҳузуридаги “Киберхавфсизлик маркази” Давлат унитар корхонаси бош мутахассиси Абдусалямов Фархад Алимжановичлар томонидан “Кибержиноятлар бугунги кундаги асосий таҳдидлардан бири”, “Корхона ва ташкилотларда киберхавфсизлик талабларига риоя этиш масалалари” мавзуларида чиқишлар қилинди.
Кейинги ўринда, иштирокчиларга Вазирлик Киберхавфсизлик маркази томонидан ишлаб чиқилган “Киберёрдамчи” тизимининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбир қизғин баҳс ва мунозараларга бой кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

 

Text to speech