22 Июн 2025 йил 754

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди

Мамлакатимизда олиб борилаётган барча ислоҳотлар инсон қадри учун тамойили асосида ташкил этилган. Шу мақсадда, фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, шунингдек фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтиёр Торебековнинг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди. Унда фуқароларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий мазмундаги мурожаатлари тингланди. Шахсий қабул давомида кўпчилик фуқароларнинг муаммолари жойида ҳал этилиб, вақт талаб этиладиган мурожаатларнинг ижросини таъминлаш бўйича масъул ходимларга топшириқлар берилиб, назоратга олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech