29 Май 2025 йил
693
Ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса уларга ижтимоий жиҳатдан ёрдам бериш, аниқланган муаммоларини ижобий ҳал этиш ҳамда ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва жойлардаги раҳбарлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор А.А. Ташпулатов бошчилигида жорий
йилнинг 18 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган
топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички
ишлар вазирлиги ва жойлардаги раҳбарлар томонидан шахсий таркиб ўртасида хизмат
интизомини мустаҳкамлаш, ходимлар билан боғлиқ салбий ҳолатларни эрта аниқлаш,
уларнинг олдини олиш ҳамда ходимларга давлатимиз томонидан кафолатланган турли кўринишдаги
ижтимоий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда. Хусусан, ўтган ҳафта, яъни 19 май
кунидан 24 май кунлари оралиғида 177 нафар раҳбар ходимлар томонидан 1380 нафар
ходимнинг яшаш шароити ўрганилди.