Овчиларга ов қуролни сақлаш, олиб юриш, фойдаланиш тартиб қоидалари тўғрисида тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖХХ ЖТСБ Назорат-лицензия фаолияти гуруҳи ходимлари, Нукус шаҳар ИИО ФМБ ЖТСБ ходимлар, Ўзбекистон Овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси Қорақалпоғистон бўлими раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия Вазирлигининг масъул ходимлар билан биргаликда Нукус шаҳрида рўйхатда турган Овчилик ва балиқчилик жамоатига аъзо бўлган овчилар билан учрашувлар ўтказилди.
Учрашув жараёнида овчиларга ов қуролни сақлаш, олиб юриш, фойдаланиш тартиб қоидалари, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ўқотар қуроли билан боғлиқ нохуш ҳолатларини олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги “Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 810-сон қарори мазмун моҳияти тушунтириб берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.