6 Феврал 2022 йил 792

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор А.Икрамов Нукус шаҳрида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди

Жорий йилнинг 6-февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.Икрамов ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов ва унинг ўринбосари полковник И.Ахмедовлар Бугунги кунда «Обод маҳалла» дастури доирасида ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган Нукус шаҳридаги «Шымбай гузары» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи  Торениязовлар хонадонидан хабар олишди ва оилага телевизор совға қилишди. Шунингдек, вазирлик томонидан хонадонни таъмирлаш ишларида амалий ёрдам бериладиган бўлди.
Шу куни Раҳбарлар Нукус шаҳри “Йўлчилар” МФЙ ҳудудида жойлашган  10-сонли кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.
Танишиш жараёнида,  бу ерда ўқувчи ёшлар учун яратилган шароитлар хусусан, ўқувчиларнинг ётоқхонаси, синфхоналар ва махсус ўқув китоблар билан таъминланганлик ҳолатини ўрганилди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси кўзи ожизлар китобхонаси билан ҳам яқиндан танишиб бў ерда кўзи ожизларга мўлжалланган китобларнинг ҳолати, шунингдек, брайль ва аудио китоблар фонди билан танишиб чиқишди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати 

 

Text to speech