22 Ноябр 2022 йил 584

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг уринбосари, генерал-майор А.И.Икрамовнинг Нукус шаҳрида сайёр қабули ўтказилди.

2022 йил 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг уринбосари, генерал-майор А.И.Икрамовнинг Нукус шаҳрида жойлашган Ёшлар маркази биносида сайёр қабули ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, поковник Бахтияр Торебеков, вазирликнинг бошқарма бошлиқлари ва маъсул ходимлари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор А.И.Икрамов томонидан жами 75 нафар фуқаронинг мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатлар турларга бўлинганда мол-мулк ва пул маблағларини ундириш, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари, қидирувдаги шахсларга оид, жазони ўташдан озод бўлган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ички ишлар органларига ишга қабул қилиш хусусида бўлди.
Мурожаатларнинг 38 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 11 фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди. Кўриб чиқиш талаб этилган 26 та мурожаатнинг ижроси назоратга олинди.
Сайёр қабул давомида 4 нафар фуқарога шахсини тасдиқловчи ID карталар ҳамда 2 нафар шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси расмийлаштириб берилди. Шунингдэк, 3 нафар хотин-қизга ҳар бирига тикув машинаси, 7 нафар хотинқизга қандолатчилик билан шуғулланишлари учун электропечкалар топширилди. Нукус шаҳрида жойлашган (ИИВ оталиққа олинган) 22-сонли ихтисослаштирилган мактабнинг аёл-қизлар футбол командасига 20 та спорт формалари жамланмаси совға қилинди. 1 нафарфуқарога ўзини банд қилиши учун пайвандлаш ускунаси топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ахборот хизмати.

Text to speech