9 Апрел 2021 йил 797

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қорақалпоқ академик лицейида ўтказилган байрам тадбири бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 9 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қорақалпоқ академик лицейида, Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва давлат гербининг қабул қилинганлигига 28 йил тўлиши муносабати билан тантанали байрам тадбири ташкил этилди.
Байрам тадбири Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг давлат мадҳиялари билан бошланди. Тадбирни академик лицей директори, подполковник У.Э.Кадиров очди ва бошқариб борди. Кечага, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник И.Б.Ахмедов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, истеъфодаги полковник О.Турдаков, «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бошлиғининг биринчи ўринбосари Л. Абдимуратов, «Миллий тикланиш» демократиялық партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ижро қўмитаси аппарати бўлим бошлиғи Х. Кабуловлар иштирок этди.
Тадбир иштирокчилари, Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва давлат гербининг қабул қилиниши тарихи, мазмун ва моҳияти ҳақида ўқувчиларга маълумотлар берди. Шунингдек, Конституцияга киритилган ўзгариш ва қўшимчаларнинг аҳамияти хусусида ҳам айтиб ўтдилар. Тадбир иштирокчилари лицей ўқувчилари томонидан берилган саволларга тўлиқ жавоблар беришди.
Тадбир, буюк саркарда, Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан ташкил этилган байрам кечаси билан давом эттирилди. Байрам кечасида, бобомиз соҳибқирон Амир Темур ва у қурган марказлашган давлат ҳақида видеоролик қўйиб берилди.
Тадбир сўнгида, фаол қатнашган ўқитувчи ва ўқувчиларга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг фаҳрий ёрлиғи ҳамда «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши тамонидан тайёрланган совғалар топширилди.


Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

.

 

Text to speech