10 Март 2022 йил 1046

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Ш.Н.Ходжаевнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Нукус шаҳридаги Халқ қабулхонаси биносида ҳамда Элликқалъа туманида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Ш.Н.Ходжаевнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.
Қабулда фуқароларнинг, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилиш ва чиқиш, фуқаролик паспортин расмийлаштириш, доимий ҳисобга олиш ва чиқиш бўйича мурожатлари қабул қилинди.
Қабуллар давомида, фуқароларнинг жами 37 та мурожаат кўриб чиқилган бўлиб, шулардан 3 таси жойида ижобий ҳал этилди.
Шунингдек 31 та қушимча урганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўйича аризалари олиниб ижроси назоратга олинди.
Бундан ташқари, қабуллар давомида 3 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech