31 Март 2023 йил 528

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармасининг тор мутахассис шифокорлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бўлимида 2023 йил 29 ва 30 март кунлари оралиғида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтқазилди.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил  19 февраль кунги  59 сонли   буйруқ талаблари асосида тиббий муассасаларга бириктирилган таркибга кўрсатилаётган тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш, даволаш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштириш шахсий таркиб орасида ўтказилган профилактик кўрик самарадорлигини ошириш, касалликларнинг яширин даврларда эрта аниқлаш ва даволашни ташкил этиш мақсадида 3 кун давомида  малакали тор мутахассис шифокорлар иштирокида  Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бўлимига  бириктирилган шахсий таркибга, ҳарбий хизматчилари, пенсионерлари ва уларнинг оила аъзоларига, ишчи ва хизматчиларига кенг тарзда  чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.
 Ушбу чуқурлаштирилган тиббий кўрик 29 март куни Беруний тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли поликлиникасида ташкиллаштирилиб жами 74 нафар бириктирилган таркиб кўрикдан ўтказилди шундан: 27 нафарига амбулатория шароитида даволаниш, 10 нафарига  стационар шароитида даволаниш бўйича тавсиялар берилди. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ нафақахўрларидан: подполковник  Э.Алламов, сержант С.Юсупов, подполковник Б. Махмудовлар  жами 3 нафар нафақахўрларнинг холидан хабар олиниб тиббий хизмат кўрсатилди ва  уларга бепул дори дармонлар билан таъминланди ва керакли тавсиялар берилди.
30 март куни нукус шаҳрида  Тиббиёт булими поликлиникаси ва госпиталида ташкиллаштирилиб 126 нафар бириктирилган таркиб кўрикдан ўтказилди шундан: 68 нафарига амбулатория шароитида даволаниш, 16 нафарига  стационар шароитида даволаниш бўйича тавсиялар берилди.
Шу куннинг узида  бир гуруҳ тор мутахассислар Муйнок туманида бўлиб, жами 23 нафар ички ишлар органлари ходимлари ва нафақахўрлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб керакли тавсиялар ва Марказий госпитал шароитида даволаниши учун тавсиялар бериб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech