Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Қорақалпоқ академик лицейи битирувчиларига дипломлар топширилди.
Жорий йилнинг 24 июнь куни Нукус шаҳрида жойлашган Шимолий-Ғарбий ҳарбий округининг Саф майдонида Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Қорақалпоқ академик лицейининг битирувчиларига диплом топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти, ички ишлар органларининг фахрийлари, академик лицей ўқитувчилари ва битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этди. Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Оринбаев ошиб берди ва битирувчиларни табриклаб уларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга киришида зафарлар тилади.
Академик лицейни 398 нафар ўқувчиларга дипломлар топширилди ва битирувчилар орасида ўқишни аъло баҳоларга ўқиган ўғил ва қизларимизга аъло даражадаги диплом ва сертификатлар берилди.
Шунингдек, ўқиш давомида фанларни яхши ўзлаштириб тенгдошларига намуна бўлган, спорт мусобақаларида юқори натижага эришган битирувчиларга ҳамда уларнинг устозларига ва ота-оналарига Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан муносиб тақдирланди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.