4 Декабр 2021 йил 1029

8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 4 декабрь куни, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида тадбир бўлиб ўтди. Байрам тадбирида дастлаб, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари Давлат мадҳиялари янгради.
Тадбирда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов сўзга чиқиб, Асосий қонунимиз ўзининг тамойиллари ва қоидалари билан мамлакатимиз тақдири, ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини белгилашда муҳим ҳужжат эканлигини таъкидлаб, ходимларни байрам билан табриклади.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси раиси Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист П.Айтниязов «Конституция-асосий қомусимиз» мавзусидаги маърузаси билан эштирок этиб, Конституциямизнинг яралиш тарихи ва ҳаётимиздаги тутган ўрни ҳақида кенг тушунчалар бериб ўтди.
Тадбир якунида бир гуруҳ ходимларга навбатдаги махсус унвонлар тантанали равишда топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech