8 Декабр 2021 йил 880

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2021 йил 29 ноябрь кунидаги ПФ 27-сон фармони ижроси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш буйича қилинган ишлар сарҳисоб қилар эканмиз, шу кунга қадар бу даражадаги кенг кўламли чора-тадбирларни ўз ичига олувчи Стратегиялар қабул қилинмаганлигини кўриш мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Патруль пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасида «Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021-йил 29-ноябрь кунидаги ПФ 27-сон фармони ижроси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Унга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Б.Избасаров Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратурасининг Ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи биринчи даражали юристь Н.Собиров ва вазирликнинг соҳавий хизмат ходимлари иштирок этишди.
Фармон билан жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, амалга ошириш механизмлари, жамоат хавфсизлигини таъминловчи идораларнинг аниқ вазифалари белгилаб берилган.
Йиғилишда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган мазкур қонун ҳужжатларида белгиланган вазифалар ижроси тўғрисида батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Шунингдек,  амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тушунтирилиб, ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

 

Text to speech