Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли фармойиши талабларига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органлари шахсий таркибининг жанговор шайлиги ҳамда ходимларининг хизмат, жанговор ва жисмоний тайёргарлик даражасини ўрганиш ҳамда методик ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида, вазирликнинг ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасидаги ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўрганишларнинг иккинчи кунида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Тўрткўл, Беруний ва Амударё туманларида учинчи куни эса Мўйноқ, Қўнғирот, ва Қонликўл туманларида хизмат олиб бораётган ходимларининг жанговор шайлик, махсус-тактик ва саф тайёргарлиги, махсус воситалар ва ўқ отар қуроллардан фойдаланиш кўникмаларини оширишга мўлжалланган машғулотларни ўтказишди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати