29 Январ 2022 йил 1065

Ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига ходимга пора таклиф қилган шахс қўлга олинди.

Хоразм вилояти яшовчи  фуқаро Ю. Р Амударё тумани ҳудудида содир этган жиноят иши бўйича, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси ходими майор Б.Ходжаметов томонидан пора бериш жиноий жавобгарликни келтириб чиқаришини бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан, ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини судга юбормасдан, ижобий ҳал қилишда амалий беришини айтиб, эвазига 20.000.000 (йигирма миллион) сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан  майор Б.Ходжаметов вазирлик раҳбарияти номига билдирган билан мурожаат қилган.
Билдиргига асосан Ўзбекистон Республикаси Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 28 январь куни фуқаро Ю.Р. майор Б.Ходжаметовга ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини судга юбормасдан, ижобий ҳал қилиб бериши эвазига пора тариқасида таклиф қилган 20.000.000 (йигирма миллион) сўм пулларни берган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан, Бош прокуратуранинг ИЖҚКД Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech