23 Феврал 2024 йил 2959

Пайшанба профилактика куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдин олиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖХХ ҲПБ ўринбосари, подполковник Х. Реймкулова, туман прокурори ўринбосари Б. Байманова ҳамда туман ҳокими ўринбосари Г.Мамбетниязовалар сўзга чиқиб, хотин-қизлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдин олиш, уларнинг келиб чиқиш сабабларни эрта аниқлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини қўриқлаш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўринини ошириш бўйича бир  қатор ишлар олиб борилаётганлиги ҳақида кенг турда тушунчалар бериб ўтилди Шу жумладан, ҳозирги кунда хотин-қизларнинг муаммоларини ўз  вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий  вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий -ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарлар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш, оилалардаги маънавий -ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича манзилли  тадбирларни амалга оширишда  давлат идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар  билан ҳамкорликда  иш олиб бориш кераклиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Text to speech