9 Декабр 2021 йил 685

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Ж.Темирхановнинг навбатдаги сайёр қабули Бўзатов туманида бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси  3 сектор бошлиғи ички ишлар вазири полковник А.Ж.Темирхановнинг Бўзатов туманидаги  Ёшлар марказида ёшлар билан учрашуви ва сайёр қабули бўлиб ўтди. Ёшлар билан учрашувда вазир,  А.Ж.Темирханов  юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар негизида ўсиб келаётган ёшлар тақдири мужассамлиги, шу боис юрт корига ярайдиган инсонлар бўлиб шаклланиш, устувор мақсадлар сари дадил боришлари лозимлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилиб, билдирилган таклифларини амалга ошириш юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгиланди ҳамда ички ишлар органлари  масъулияти ходимларининг фаолияти ҳақида айтиб ўтди.
Шундан сўнг, ўтказилган қабулда фуқароларнинг мурожаатлари бўйича тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, барчаси бўйича қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтиришлар берилди ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш ва ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

 

Text to speech