Ходимга пора таклиф қилган шахс кўлга олинди
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Қўнғирот тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи таянч пунктлари профилактика инспектори катта лейтенант М.Жуманиязовга Қўнғирот туманида яшовчи фуқаро М.М. ўзига нисбатан содир этган ҳуқуқбузарлиги бўйича ҳужжатларни судга юбормасдан ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 1 миллион сўм пулларни пора тариқасида таклиф қилган. Мазкур ҳолат юзасидан профилактика инспектори катта лейтенант М.Жуманиязов вазирлик раҳбариятига билдирги билан мурожаат қилган.
Билдиргига асос, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш депортаменти Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани бўлими, туман прокуратураси ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бўлими ходимлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 3 июль ўтказилган тадбир давомида фуқаро М.М., катта лейтенант М.Джуманиязовнинг хизмат хонасида 930.000 (тўққиз юз ўттиз минг) сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексини 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати