Пробатсия назорати остидаги шахсларнинг ижтимоий ҳаётга мослашувини таъминлаш, спортга бўлган қизиқишини ошириш орқали улар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида, волейбол спорт тури бўйича "Ички ишлар вазири кубоги" мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси биринчилигига старт берилди.
Ўзбекистон
Республикаси ИИВнинг 2025 йил 3 апрель кунги 136-сонли Фармойишига асосан,
пробатсия назорати остидаги шахсларни ижтимоий ҳаётга мослашишини таъминлаш,
спортга бўлган қизиқишини ошириш орқали улар орасида соғлом турмуш тарзини кенг
тарғиб қилиш ҳамда назорат остидаги шахслар орасидан спортнинг волейбол тури
бўйича ташаббускорларни танлаб олиш ва профессионал спорт жамоаларига жамлаш
мақсадида, волейбол спорт тури бўйича "Ички ишлар вазири кубоги"
мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси биринчилигига старт берилди. Ушбу
биринчиликнинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ полковник
Б.И.Торебеков иштирок этиб, бугунги ўтказилаётган мусобақада жамоаларга омадлар
тилади. Қизғин беллашувларга бой бўлган мусобақада иштирок этган жами жамоалар
ичида Чимбой туманининг "Гигант" жамоаси ғалаба қозониб кейинги
босқичга қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритди.