Пробация ҳисобидаги ёшлар билан тадбир бўлиб ўтди.
Пробация ҳисобида турувчи ёшларни қўллаб қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 26 февраль куни Нукус шаҳарда жойлашган 3-сонли академик лицейда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Пробация бўлими Нукус шаҳар, Хўжайли, Тахиатош ва Нукус туманлари ИИО Пробация гуруҳлари назоратида туриб жазо муддатини ўтаётган ёшлар орасида соғлом муҳитни шакллантириш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда ҳаётда ўз ўрнига эга бўлиши учун уларни қийнаётган муаммоларига ечим топиш мақсадида тегишли соҳа ходимларини жалб этиш орқали амалий ёрдамлар кўрсатиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар иттифоқи ҳамда Нукус шаҳар ҳокимияти ЖИБ Нукус шаҳар суди, Нукус шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда Пробация гуруҳлари назоратида туриб жазо муддатини ўтаётган ёшлар билан бир қатор тадбирлар ташкиллаштирилди.
Хусусан, жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди томонидан сайёр суд ўтказилиб унда Нукус шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида жазо муддатини ўтаётган 7 нафар ёшлар жазо муддатидан илгари шартли озод этилиб, 1 нафар ёш жазо муддатини ўташдан бўйин товлаб юрганлиги сабабли, шартли синов жазоси, озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштирилди.
Шунингдек, ёшлар ўртасида спортнинг кичик футбол туридан мусобақа ўтказилиб мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Тадбир давомида ёшларни китобхонликка ва спортга йўналтириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.