8 Январ 2022 йил 1225

Пробация хизмати назорати остида турган шахслар билан профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 8 январь куни Нукус шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Нукус шаҳар ички ишлар органлари пробация бўлинмалари назорати остида жазо муддатини ўтаётган шахслар ўртасида “Сайёр суд” муҳокамаси ташкил этилди. Унда жазони ўташ тартиб-қоидаларига, ўрнатилган тақиқ (чеклов)ларга қатъий амал қилган, тузалиш йўлига ўтган 13 нафар назоратидагилар тайинланган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган бўлса, аксинча, жазони ўташдан бўйин товлаб, қонунларимизни назар-писанд қилмаган 3 нафар назорат остидаги шахсларнинг ўталмай қолган жазо муддатлари озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Бу йўналишда амалий ишлар давом эттирилиб, шу куннинг ўзида аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва Ҳунармандлар уюшмаси билан ҳамкорликда Нукус шаҳрида жойлашган “Моно марказ”ида “Ишга марҳамат” тадбирлари ташкил этилиб, пробация назорати остида жазо муддатини ўтаётган шахслардан 47 нафари иштирок этган бўлса, ушбу тадбирлар давомида 17 нафар назоратдагиларга ишга йўлланмалар берилди ва 9 нафар назорат остидаги шахслар ўзларининг мутахассислиги бўйича ишга жойлаштирилди.
Мазкур тадбирларга Ўзбекистон Республикаси ИИВ Пробация хизмати бошлиғи полковник А.Орынбаев ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари подполковник А.Утемуратовлар иштирок этишди.

 Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech