Профилактика инспекторлари ва психолог ходимларни ўқитиш юзасидан ўқув семинар ташкиллаштирилди
Қўнғирот тумани ИИБ раҳбарияти ҳамда туман прокуратураси билан ҳамкорликда туман ИИБда ишлаётган профилактика инспекторлари ва психолог ходимларни ўқитиш юзасидан ўқув семинар ташкиллаштирилди
Қўшма режа асосида, ўқув семинарда Ички ишлар бўлими, прокуратура, фавқулодда вазиятлар, суд, Халқ қабулхонаси, Адлия, тиббиёт бирлашмаси, суд экспертизаси, суд криминалистика экспертизаси, Ёшлар агентлиги, Маънавият ва маърифат бўлими ходимлари ва масъулларидан иборат 22 нафар маърузачилар 5 кун давомида қўшма режада кўрсатилган ва аҳамиятга молик мавзулари билан иштирок қилди.
Ўқув-семинарда асосий эътибор қилиниши керак бўлган жиҳатлар, воқеа жойини кўздан кечириш, ашёвий далилларни олиш, экспертиза турлари, бу борадаги электрон базаларнинг ишлатилиши, амалдаги қонунчилик ва қонун ости ҳужжатларидаги ўзгариш ва қўшимчалар, шунингдек, сиёсий ва ғоявий мавзуларда маълумотлар берилди.
Ўқув-семинар 2 сменада ташкил этилиб, ходимлар икки гуруҳга бўлинган ҳолда тушликгача ярим, тушликдан кейин яримни жалб этиш орқали ходимларнинг асосий ишидан узмаган ҳолда ташкил этилди ва семинарда 50 нафардан ортиқ ходимлар иштироки таъминланди.
Келгусида ходимларга бошқа соҳа мутахассислар иштирокидаги қисқа ва тезлаштирилган ўқувлар ташкил этишга келишиб олинди, мақсад эса халққа хизмат қилувчи ички ишлар органлари ходимларида етарли билим ва амалий кўникмаларни шакллантиришдан иборат.