Профилактика инспекторларига сертификатлар топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 76-сонли Фармойишга асосан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органлари профилактика инспекторларини, Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш, жамиятимизда қонунга итоаткорлик ва жамоат хавфсизлиги маданиятини шакллантириш, ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштириш, ходимларнинг жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича малакаларини ошириш мақсадида Мудофаа вазирлигининг Шимолий-Ғарбий Ҳарбий округида ташкил этилган ўқув амалий курслари базасида жорий йилнинг 4 апрель кунидан қисқа муддатли ўқув дастури доирасида хизматдан ажратилган ҳолда ўқув йиғини ташкиллаштирилди.
Ташкиллаштирилган ўқув йиғини якунида профилактика инспекторларига вазирлик раҳбарияти тахмонидан сертификатлар тантанали равишда топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.