Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғининг ўринбосари Бўзатов тумани "Қусханатов" ҚФЙ маҳалла еттилиги ҳамда туман ёшлари билан учрашиб бугунги кунда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ҳамда ёшларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январь кунги "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими фаолиятини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1-сонли қарорида кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш бўйича "Қусханатов" ҚФЙ ҳудудида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Ўтказилган учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғининг ўринбосари подполковник Х.Реймкулова, Бўзатов тумани ИИБ бошлиғи полковник У.Курбанбаева, Бўзатов тумани ҳокимининг ўринбосари А.Хожагелдиева ҳамда маҳалла еттилиги, шунингдек, туман ИИБ ходимлари иштирок этди. Учрашув давомида маҳалла еттилиги ва туман ИИБ ходимларига қарорнинг мазмун-моҳияти кенг тарзда тушунтирилиб, келгусида қилинадиган ишлар белгилаб берилди. Шундан сўнг, маҳалла еттилиги билан йўл харитасига киритилган масалалар бўйича муҳокама қилинди. Шунингдек, туман ёшлари билан яқиндан танишиб, бугунги кунда ўтказилаётган муҳим 90 кунлик тадбир бўйича йиғилган ёшларга маълумотлар бериб ўтилди.