Қорақалпоғистон Республикасида Ички ишлар органлари Пробация ҳисобида турган фуқаролар билан профилактик тадбирлар давом этмоқда
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Пробация бўлими бошлиғи подполковник У.Курбанбаева, мутасадди давлат органлари, жамоат бирлашмалари билан ҳамкорликда ҳудуд ИИО Пробация гуруҳи ҳисобидаги шахсларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш, эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш, бандлигини таъминлаш ҳамда улар томонидан қайта жиноятлар содир қилинишини олдини олиш мақсадида 2020 йилнинг 10 июнь куни Тўрткўл Беруний ва Элликқалъа туманларига ташриф буюрди. Ташриф давомида ўта оғир жиноят содир қилиб, ўталмаган озодликдан маҳрум қилиш жазо муддати ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, Элликқалъа тумани ИИО Пробация гуруҳи назоратида турган шахслар билан тарбиявий профилактик суҳбатлар ўтказилди ва уларнинг иш жойлари текширилди.
Бундан ташқари, Элликқалъа тумани ИИО Пробация гуруҳи назоратида турган Д Ш туман фермер хўжаликларнинг бирига ишга жойлаштирилиб бандлиги таъминланди.
Тадбир давомида моддий томондан қийналаётган, эхтиёжманд хонадонига ташриф буюриб, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ томонидан тайёрланган озиқ-овқат ва тиббиёт воситалари топширилди.
Ташриф давомида туманларнинг ИИО Пробация гуруҳи иш фаолиятига амалий ёрдам кўрсатилиб, Пробация ҳисобидаги шахслар томонидан қайта жиноят содир этилишининг олдини олишда, тарбиявий-профилактик чора-тадбирлар олиб бориш, уларнинг яшаш шарт-шароити ва оилавий муҳитини мунтазам ўрганиб бориш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати