12 Август 2020 йил 925

Фирибгарлик йўли билан пул топмоқчи бўлганларнинг нияти амалга ошмади.

2020 йил 11 август куни Шуманай туманида яшовчи фуқаро А Т Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиб, Шуманай туманида яшовчи С.А исмли фуқаро ўзининг отаси А.Д нинг Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракат хавфсизлиги хизматида ишловчи танишлари ёрдамида ҳеч қандай ўқув ташкилотида ўқитмасдан “В” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 5.200.000 сўм ва ушбу ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда зарур бўлган тиббий маълумотномани олиб бериш учун 200.000 сўм, жами 5.400.000 сўм пулларини беришни талаб қилаётганлиги, ушбу пулларни ички ишлар органларида ишловчи танишларига беришини айтганлиги ҳақида билдириб қилган мурожаати бўйича Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бўлими ва Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 11 август куни ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Д Хўжайли тумани ҳудудида фуқаро А.Тдан талаб қилинган жами 5.400.000 сўм пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирги вақтда ҳолат бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1 бўлими ва 28-211 моддаси 1 бўлимлари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари борилмоқда.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

Text to speech