1 Ноябр 2021 йил 766

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ички ишлар вазири полковник А.Ж.Темирхановнинг қабулида 30 дан ортиқ фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Ж.Темирханов тасдиқланган график асосида, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди. Қабулда 30 дан ортиқ нафар фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди. Мазкур мурожаатларнинг асосан терговга қадар текширув ҳамда суриштирув ҳаракатларидан норозилик, ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш масалалари кўтарилди, қолган мурожаатлар ижтимоий масалаларда бўлди.
Мурожаат қилган фуқаролардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, барчаси бўйича қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтириш берилди.
Мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувга олиниб, соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилган ҳолда ижроси алоҳида назоратга олинди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech