19 Апрел 2025 йил
918
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири фуқароларнинг ички ишлар органларига тааллуқли бўлган масалалари юзасидан шахсий қабули ўтказилди
Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва
эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш
бугуннинг долзарб вазифаларидан бири. Аҳоли мурожаатларини тинглаш, ўрганиш ва
ҳал этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр
Торебековнинг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди. Шахсий қабул давомида 23
фуқаронинг мурожаатлари қабул қилиниб, ҳар бир мурожаат бўйича фуқароларнинг
муаммолари тингланиб кўпчилик мурожаатлар жойида ҳал қилинди ўрганиш ишларини
талаб қилинадиганларига муддат белгиланиб ижроси юзасида тегиши масъулларга
топшириқлар берилди
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ
Ахборот хизмати