11 Апрел 2025 йил 1056

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан «Пайшанба профилактика куни» муносабати билан Қорақалпоқ давлат университетида профилактик тарғибот тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 08.03.2025 йилдаги «Ички ишлар органлари ҳудудий бўлинмалари раҳбарларини олий таълим ташкилотларига бириктириш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш тўғрисида»ги 15/11-сон Қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоқ давлат университетида профилактик тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир давомида, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг содир этилиши сабаблари, айниқса кибер маконда содир этилаётган жиноятлар ва уларга имкон бераётган шарт-шароитлар муҳокама қилинди. Учрашув сўнгида Қорақалпоқ давлат университети талабалари ўзларининг қизиқтирган барча саволларига тўлиқ жавоб олди.

Text to speech