24 Август 2022 йил 767

Қарорнинг мазмун моҳияти тушунтирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ППХваЖТСБ Назорат-лицензиялаш фаолияти гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани Ўзбекистон кўчаси рақамсиз уйда жойлашган “Жубатқан Ойл Сервис” МЧЖ рақбари ва ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги “Қурол тўғрисидаги қонунчилик ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалари киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”       444-сон Қарори мазмун моҳияти тушунтирилди.
Қарори билан фуқаролар ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга чораларини янада кучайтириш, қурол ва унинг ўқ-дориларининг ишончли сақланишини ташкил этиш ва улар билан боғлиқ нохуш вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини  реализация қилиш соҳасидаги фаолиятини амалга ошириш учун 2022 йил 16 ноябридан эътиборан қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилиши белгиланганлигини маълум қилиб, уларни тўлиқ бажарилиши юзасидан зарурий тайёргарлик чоралар кўрилиши сўралади:
- Реализация қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларининг ҳисобга олиш ҳужжатларини ўн йил мобайнида сейфда сақлаш, ўз фаолиятини тўхтатган юридик шахслар томонидан ички ишлар органлари архивига топшириш;
- қурол ва унинг ўқ-дорилари билан бевосита боғлиқ ишларга камида 25 ёшга тўлган фуқароларга реализация қилиш;
- савдо объектининг ташқи периметри ва ички ҳудудини, қуролхонани, кузатилмайдиган жойларни истисно этган ҳолда замонавий видеокузатув тизимлари билан таъминлаш, ташқи периметр бўйлаб, дўконга ва қуролхонага кириш эшикларининг ва савдо залига ўрнатилган видеокузатув тизимлари тасвирини Миллий гвардия техник қўриқлаш марказига улаш;
- бир вақтнинг ўзида сотувда мавжуд ўқотар қуролининг ҳар бир русумидан икки донадан кўп миқдордаги ўқотар ов қуролини ҳамда беш минг донадан ортиқ миқдордаги унинг патронларини ўқотар ов қуролини ва унинг патронларини шартномавий тартибда ички ишлар органларининг қурохоналарида сақланишини таъминлаш;
- савдо объектлари ва қуролхоналарнинг кириш эшикларини қўриқлаш сигнализацияси воситалари билан таъминлаш ва уларни Миллий гвардиянинг техник қўриқлаш марказига улаш;
- савдо объектида, шу жумладан уларнинг ташқи қисмидаги қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлиги тизимининг боғловчи электр ўтказгичларни ёпиқ тарзда ўтказиш;
- сотувга қуйилган ва сотилган қуролнинг электрон ҳисобини олиб бориш (қуролнинг русуми, серия рақами ишлаб чиқарилган йили, ички ишлар органларининг қуролни реализация қилишга доир рухсатномаси рақами ва санаси, сотиб олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили, телефон рақами);
- сойли стволли ов қуролининг затвор механизмларини қуролханада бир-биридан ажратилган холда (алоҳида сейф ва металл жавонларда) сақланишини таъминлаш.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech