31 Январ 2023 йил 652

Қарорнинг мазмун моҳияти тушунтирилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қорақалпоқ академик лицейи директори подполковник У. Қадиров иштирокида Элликқалъа туманидаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва ўқитувчиларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби, ИИВ академик лицейларида таълим олиш шарт-шароитлари, шунингдек ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби ва моддий таъминоти тўғрисида тушунчалар берилди.
Бундан ташқари, мажлис давомида айрим ўқувчилар ва ўқитувчилар сўзга чиқишиб, академик лицей юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январьдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузулмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-10 сонли қарорининг мазмун моҳиятини йиғилиш иштирокчилари диққатига етказди.

Қорақалпоғистон Респуликаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech