13 Июл 2025 йил
342
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича шахсий қабули ўтказилди
Қабул давомида Қорақалпоғистон
Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтиёр Торебеков томонидан
фуқароларнинг, шунингдек, юридик шахслар ва уларнинг қонуний вакиллари билан
юзма-юз суҳбатлашиб, 21 фуқаронинг ички ишлар органларига тегишли бўлган
мурожаатлари кўриб чиқилди. Асосий эътибор мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига
қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувга
олинган мурожаатлар бўйича манзилли чоралар белгиланиб, тегишли соҳа хизматлари
раҳбарларига ижро муддатлари аниқ белгиланиб, кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Бундай қабуллар тасдиқланган режа асосида республика ва ҳудудий ички ишлар
органлари раҳбарлари томонидан мунтазам равишда ўтказиб борилади
Қорақалпоғистон Республикаси Ички
ишлар вазирлиги Ахборот хизмати