29 Сентябр 2025 йил
288
"Хавфсиз ҳудуд - долзарб 20 кунлик" тезкор-профилактик тадбири доирасида Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Қорақалпоғистон Республикаси Прокурорининг ўринбосари иштирокида Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимларига хизмат олди йиғини бўлиб ўтди.
Йиғинда долзарб 20 кунлик тезкор-профилактик тадбир доирасида
амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди. Унда ички ишлар органлари
ходимларига белгиланган вазифалар, тадбирнинг мақсад ва аҳамияти, жиноятчиликни
олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда аҳоли билан ишлашнинг самарали усуллари
ҳақида аниқ кўрсатмалар берилди. Таъкидланишича, ушбу тадбир доирасида фуқароларнинг хавфсизлигини
таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва профилактика қилиш юзасидан ходимларга
қатор вазифалар берилди
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати