17 Сентябр 2025 йил
137
Қорақалпоқ давлат университети Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор, ҚДУ Хотин-қизлар масалалари бўйича психологи, факультет декани маслаҳатчилари билан биргаликда доимий равишда ҚДУ талабалар турар жойларида яшовчи талаба-қизлар билан учрашув ўтказиб келмоқда
Ушбу тадбирларни ўтказишдан мақсад - СТЖда яшовчи талаба қизларга ётоқхона ички тартиб қоидалари, одоб-ахлоқ меъёрлари ва кийиниш маданияти ҳақида тушунчалар беришдан иборат бўлди. Учрашувлар давомида талабаларнинг турмуш тарзи, яшаш шароитлари ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш имкониятлари ўрганилди. Дарсдан ташқари вақтларда ўз қизиқишлари бўйича факультет тўгаракларига ёзилиш ҳамда университетимизда ёшларга яратилган кенг имкониятлардан самарали фойдаланиш муҳимлиги ҳақида ҳам айтиб ўтилди. Шунингдек, талаба қизлар билан очиқ суҳбат ўтказилиб, фикр ва таклифлари тингланди.