4 Октябр 2025 йил 618

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари томонидан “Долзарб 20-кунлик” оператив профилактик тадбири доирасида Нукус шаҳри ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида тунги хизматга бириктирилган ходимларга йўриқнома ўтказилди

Шу муносабат билан Нукус шаҳри ҳудудида хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари, патрул-пост хизмати ходимлари ҳамда бошқа тегишли тузилмалар вакиллари иштирокида махсус йўриқнома ўтказилди. Йўриқнома давомида тунги хизматга жалб этилган ходимларга ўз хизмат вазифаларини қонунийлик, холислик ва масъулият билан бажариш, фуқаролар билан муомалада қонун доирасида ҳаракат қилиш ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва олдини олиш бўйича аниқ вазифалар юклатилди. Мазкур тадбир жиноятчиликнинг кескин камайишига эришиш, жамоат тартибини таъминлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган муҳим амалий қадам ҳисобланади.

 

 

Text to speech