Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари учун тавсияномалар топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан мамлакатимизда ички ишлари органлари тизимини тубдан такомиллаштириш борасида бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда шу билан бир қаторда ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 февраль кунидаги “Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4212-сонли Қарори қабул қилинди
Ушбу қарорга асосан жорий йилда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органларида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган 88 нафар ички ишлар органлари ходимларининг 103 нафар фарзандларига “Тавсиянома”лар Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков томонидан тантанали равишда топширилди
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати