Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири Кегайли туманида фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан сайёр қабул ўтказди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков томонидан жойларда сайёр қабуллар ўтказиш орқали фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш ишлари олиб борилмоқда. Бу галги сайёр қабул Кегайли тумани, «Абат аўил» овул фуқаролар йиғини аҳолиси учун бўлиб ўтди.
Мазкур сайёр қабулга ички ишлар органлари ходимлари, тумандаги бошқа мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари жалб этилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан келиб тушган 22 турли масалалардаги мурожаатлар кўриб чиқилди. Билдирилган мурожаатларнинг 5 таси жойида ижобий ҳал этилди. 3 та мурожаат эгасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, 14 та мурожаатнинг ижроси бўйича тегишли мутасадди ходимларга топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.