Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири «Нурли маскан» мактаб интернати битирувчиларини табриклади
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири «Нурли маскан» мактаб интернати битирувчиларини табриклади
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков Ички ишлар вазири томонидан ҳомийликка олинган Нукус шаҳрида жойлашган 10 сонли «Нурли маскан» мактаб интернати битирувчиларининг сўнги қўнғироқ тадбирида иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон ҳамда Қорақалпоғистон республикаларининг мадҳиялари куйланди.
Ички ишлар вазири мактаб интернат битирувчиларини табриклаб уларга Ўзбекистон Республикаси президентининг мактаб битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Тадбирда устозлар ҳамда ота-оналар сўзга чиқиб битирувчиларга омадлар тилади. Тадбирнинг иккинчи бўлимида мактаб интернат ўқувчилари ҳамда битирувчилар томонидан тайёрлаган концерт дастури куйиб берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати