13 Апрел 2023 йил 421

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Б.А.Избасаров томонидан “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича амалга ошираётган ишлар танқидий муҳокамаси бўлиб ўтди

“Пайшанба –профилактика куни” давомида  Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Б.А.Избасаров томонидан жорий йилнинг 30-март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг нукус шаҳри “Алтин жагис” маҳалласига қилган ташрифи давомида берган топшириқлари юзасидан  нукус шаҳрида маҳалла вакиллари яъни маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори ва ёшлар етакчиларининг “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича амалга ошираётган ишлар танқидий муҳокамаси бўлиб ўтди ва келгусида амалга оширилиш лозим бўлган ишлар бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, маҳаллаларда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишларни ҚР ИИВ бош инспектори полковник Б.Авазов, Нукус шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи полковник З.Заитов, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари майор С.Жумамуратовлар томонидан амалга оширилаётган ишлар жойларга борган ҳолда ўрганилиб, маҳалла вакилларига белгиланган аниқ вазифалари тушунтирилди.
Олиб борилаётган тадбирларнинг асосий мақсади маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик содир этиши ёки ҳуқуқбузарликдан жабрланиши мумкин бўлган шахслар билан индивидуал тартибда ишлаш натижасида маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишдан иборат.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech